Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ парламентида президент номзодини тасдиқлаш учун депутатлар камлик қилди
Фото: Globallookpress
Ироқ парламенти йиғилишида депутатлар етарлича сонда бўлмагани сабабли мамлакат президенти лавозимига номзод бўйича овоз берила олинмади. Бу ҳақда “Рудау” курд телеканали маълум қилган.
Маълум қилинишича, парламентда овоз бериш дастлаб 3 октябрга белгиланган бўлган. Овоз бериш президент лавозимига номзод бир йиғилиш давомида тасдиқлана олинмаса, депутатларда 3 октябргача вақт бўлиши учун икки кун олдинга – 1 октябрга кўчирилган.
Бу лавозимга Курдистон демократик партияси вакили Фуад Ҳусайн ва Курдистон ватанпарварлик иттифоқи вакили Барҳом Солиҳ даъвогарлик қилмоқда.
Агар депутатлар бир қарорга кела олмасалар, унда уларга номзодлардан бирига овоз бериш имконияти берилади. Шундан кейин ғолиб номзоди Ироқ парламентига умумий овоз бериш учун қўйилади. Амалдаги қоидаларга кўра, Ироқ президенти курдлар, парламент спикери суннийлар, бош вазир эса шиалар орасидан танланади.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
13:36 / 13.03.2026