Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъфолар тўлқини – Россияда қатор губернаторлар лавозимидан кетди
Липецк области губернатори Олег Королев «ёшларга йўл бериш мақсадида» истеъфога чиқишини маълум қилди. У бу ҳақда област маъмурияти сайтида эълон қилинган мурожаатида айтди.
«Бизнинг авлод мураккаб тўқсонинчи йилларда Липецк области ва мамлакатни қутқаришига тўғри келди ва буни муваффақиятли амалга оширдик. Олдинда кўплаб янги ишлар кутиб турибди. Бу ёшларнинг иши. Ёшларга йўл бериш пайти келди», — дейилади унинг мурожаатида.
Хабар қилинишича, у 1 октябрь куни Россия президенти Владимир Путинга бошқа ишга ўтишни истаб ариза топширган.
Унинг ўрнига Игорь Артамонов губернаторлик вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. Шунингдек, Курган области губернатори ўрнига Вадим Шумков вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланган.
Бу Россияда кейинги кунларда юз бераётган биринчи истеъфо эмас. Губернаторларнинг истеъфога чиқишлари 26 сентябрда бошланди. Ўша куни Кабарда-Балкария ва Астрахан области раҳбарлари Юрий Коков ва Александр Жилкин истеъфога чиқарилди. Сахалин области губернатори Олег Кожемяко эса лавозимидан озод этилган Приморье губернатори Андрей Тарасенко ўрнига келди.
РБК ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Курск ва Забайкалье губернаторлари Александр Михайлов ва Наталья Ждановалар ҳам истеъфога чиқишлари ҳақида ариза берган.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
08:59
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026