Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi арзон нархдаги “ақлли” телефонини сотувга чиқарди
Xiaomi компанияси Qin AI Phone деб номланган тугмали телефонини тақдим этди. Унинг номидаги AI қисқартмаси (artificial intelligence) телефонда сунъий онгдан фойдаланилишини билдиради.
Унинг дисплейи диагонали 2,8 дюйм бўлиб, қурилма Android Mocor 5 OS операцион тизимида ишлайди. Телефоннинг овозли ёрдамчиси турли буйруқларни бажариш билан бирга 17 та тилдан хитойчага ва аксинча таржима қила олади. Бундан ташқари, у ҳар хил саволларга жавоб бериши, болаларга эртаклар айтиб бериши, масофадан туриб инфрақизил узатгичли электр жиҳозларини ўчириб-ёқиши мумкин.
Телефоннинг нархи 54 долларни ташкил этади.
Маълум қилинишича, телефонни ишлаб чиқариш учун маблағ краудфандинг йўли билан тўпланган – 60 мингдан ортиқ киши 2,6 миллион доллар пул йиғиб берган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
10:06 / 25.04.2026