Жаҳон | 14:38 / 03.10.2018
9177
1 дақиқада ўқилади

БМТ суди АҚШдан Эронга қарши баъзи санкцияларни олиб ташлашни талаб қилди

Фото: AP

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро суди АҚШдан Эронга қарши жорий этилган баъзи санкцияларни олиб ташлашни талаб қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Қайд этилишича, АҚШ Эронга қарши инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролик авиацияси хавфсизлиги билан боғлиқ маҳсулот ҳамда хизматларнинг импортига таъсир қиладиган санкцияларни олиб ташлаши лозим.

Президент Дональд Трамп Теҳрон билан ядровий битимдан чиққач, АҚШ санкцияларни қайта тиклашга киришди. Эрон август ойи охирида БМТ судида Қўшма Штатлар санкциялари туфайли суд жараёнини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ санкцияларига қарши туриш механизмини ишлаб чиқаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид