Электр энергияси ва газ тарифлари 10 фоизга ошиши мумкин
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифларининг оширилиши ҳақидаги масала муҳокама этилмоқда. Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида ҳам шу ҳақида гап борди.
Тадбир давомида «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Одил Темиров айни пайтда Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда газ баҳосини кўтариш масаласи муҳокама этилаётганини айтиб ўтди.
Темировнинг таъкидлашича, аҳоли учун 1 куб метр табиий газнинг қиймати 289,7 сўмдан 320 сўмгача (ошиш 10 фоиз), корхоналар учун 600 сўмгача етиши мумкин. Бу ҳолатда 1 кВт⋅соат электр энергиясининг нархи аҳоли учун 228,6 сўмдан 250 сўмгача (ошиш 9,4 фоиз), юридик шахсларга 470 сўмгача оширилиши мумкин.
Илгарироқ «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шарифжон Турсунов айни пайтда газ нархини ошириш учун аниқ маълумотлар йўқлигини таъкидлаб ўтган эди.
«Газ нархларининг ошиши аниқ эмас. Нархлар ошишини тасдиқлай олмайман. Қолаверса, газ нархларининг кўтарилиши ёки ўзгаришини «Ўзтрансгаз» ҳал қилмайди. Бу бизнинг ваколатимизга кирмайдиган масала», — деган эди у.
Дарвоқе, тадбир давомида тарифларнинг паст даражада эканлиги қонунчилик амалиётида электр энергиясидан оқилона фойдаланмаганлик учун иқтисодий санкциялар қўллаш амалиёти кўрсатиб ўтилмагани билан биргаликда истеъмолчилар томонидан ундан хўжасизларча, жумладан, сутканинг ёруғ қисмида ҳам ёритиш учун электр энергиясидан нооқилона фойдаланишга сабаб бўлаётгани айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
15:54 / 29.10.2024