Ўзбекистон | 11:59 / 03.10.2018
29527
2 дақиқада ўқилади

Қандай банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади?

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда шикастланиш белгилари мавжуд бўлган баъзи банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Улар:

  • бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;
  • дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;
  • ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;
  • қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
  • банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;
  • муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса; 
  • банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;
  • банкнота геометрик ўлчамининг 3 mm га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;
  • банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
  • ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид