Ўзбекистон | 23:40 / 03.10.2018
35912
1 дақиқада ўқилади

Қаҳрамон Арипов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосарлигидан кетди

Қаҳрамон Арипов /Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қаҳрамон Турсунович Арипов лавозимни тарк этди. 

Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизматидан «Kun.uz»га тасдиқлашларича, энди Шерзод Хаджизадаев Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Кўп йиллар давомида «Трастбанк» раҳбари бўлиб ишлаган Шерзод Рафатович Хаджизадаев 2017 йилнинг 18 апрелида Президентининг тегишли фармонига асосан Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланганди.

Шерзод Хаджизадаев 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган ва банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган.

Қаҳрамон Арипов 2007-2016 йилларда «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. У 2017 йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2018 йилнинг майигача, Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлганига қадар, шу лавозимда ишлаганди.

Мавзуга оид