Спорт | 22:20 / 03.10.2018
6935
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» сафарда, «Бунёдкор» ўз уйида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Суперлигаси навбатдаги тури доирасида икки ўйин ўтказилди. 

«Пахтакор» сафарда «Металлург» билан беллашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 43-дақиқада Сайфиев ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Сергеев фарқни иккитага етказди. Сўнгги дақиқада Сергеев ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор»  24 очко билан 2-ўринда, «Металлург» эса 10 очко билан 5-ўринда бормоқда. 

Тур доирасидаги яна бир учрашув «Қўқон-1912» ва ОКМК ўртасида кечиб, бу учрашувда мезбонлар 1:2 ҳисобида ютқазди.

41-дақиқада Музаффар Музаффаров меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада Суҳроб Бердиев ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада Азамат Исроилов меҳмонларга ғалаба келтирган голни урди.

Бу натижадан сўнг, «Қўқон-1912» 14 очко билан 4-ўринда, ОКМК эса 22 очко билан 2-ўринда бормоқда. 

Куннинг учинчи учрашувида, «Бунёдкор» ўз майдонида «Навбаҳор» билан беллашди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Голлар Азиз Ҳайдаров ва Абдулла Абдуллаев ҳисобига ёзилди.

Бу натижадан сўнг, «Навбаҳор» 21 очко билан 3-ўринда, «Бунёдкор» эса 20 очко билан 4-ўринда бормоқда. 

Суперлига, 26-тур
Металлург (Бекобод) - Пахтакор (Тошкент) - 0:3
Голлар: Фарруҳ Сайфеев (43), Игорь Сергеев (69, 90)

Қўқон-1912 (Қўқон) - ОКМК (Олмалиқ) - 1:2
Голлар: Суҳроб Бердиев (70) - Музаффар Музаффаров (41), Азамат Исроилов (87)

Бунёдкор (Тошкент) - Навбаҳор (Наманган) - 2:0
Голлар: Азиз Ҳайдаров (31), Абдулла Абдуллаев (60)

Мавзуга оид