АҚШ НАТО талабига биноан киберҳужумларни амалга ошириши мумкин
Америка Қўшма Штатлари НАТОга аъзо мамлакатлар учун киберҳужумлар соҳасида ўз имкониятларини тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, яқин кунлар ичида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис тегишли баёнот билан чиқади.
Тахминларга кўра, альянсдан иттифоқчиларнинг мурожаати бўйича Қўшма Штатлар ҳужумкор ва мудофаа характерига эга киберҳужумларни амалга оширишга тайёр. Бундай ҳолда, бутун жараён Вашингтоннинг назорати остида амалга оширилади.
Ушбу қарорнинг олиб келган сабаб сифатида агентлик Россия томонидан Европа давлатларига нисбатан «киберҳужумлардан агрессив фойдаланиш»ни кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Россияга зарба бериш билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
16:07 / 12.11.2024