Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг бир қатор компаниялари серверларида Хитойнинг айғоқчи микрочиплари аниқланди
АҚШнинг бир қатор компаниялари, жумладан Apple ва Amazon серверларида Хитойнинг айғоқчи микрочиплари аниқланди. Умумий ҳисобда бу чиплар АҚШнинг деярли 30 корхонаси серверларида аниқланган. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, чиплар ёрдамида ҳужум АҚШнинг Super Micro Computer Inc. (Supermicro) компанияси орқали амалга оширилган.
Хитойлик ишлаб чиқарувчиларни АҚШга етказиб берилувчи серверларга микрочипларни ўрнатишни Хитой қуролли кучлари бўлинмаларидан бири мажбурлаган.
Бу чиплар ўлчами бўйича гуруч донидек келади. Чиплар серверлар устидан назоратни қўлга олиб, маълумотларни фильтрлаган ва “троян” дастурий кодини киритган.
Ҳужум содир этилгани Apple ва Amazon’да ички тергов ўтказилгандан кейин аниқланган. Бироқ қандай маълумотлар сизиб чиққани маълум қилинмаган.
Apple ва Amazon’да Bloomberg маълумотлари рад этилмоқда.
Инсайдерлардан бирининг айтишича, ҳужумдан асосий мақсад АҚШ мудофаа вазирлигининг маълумотларни қайта ишлаш серверлари, ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбий кемалари борт тармоқлари ва Марказий разведка бошқармаси учувчисиз қурилмалари операторлари бўлган.
Мавзуга оид
20:39 / 16.02.2026
Эпштейн файлларида тилга олинган 300 нафар сиёсатчи ва машҳурлар исми ошкор қилинди
11:04 / 16.02.2026
АҚШ Навалний эпибатидин билан заҳарланганига шубҳа қилмаяпти
20:50 / 15.02.2026
АҚШ Ҳинд океанида яна бир танкерни ушлади
23:35 / 14.02.2026