Жаҳон | 15:10 / 05.10.2018
8034
1 дақиқада ўқилади

Исроил полицияси ўн иккинчи марта Нетаньяхуни сўроқ қилмоқда

Фото: AFP

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилиш иши бўйича 12-марта сўроқ қилинмоқда. Бу ҳақда «Кан» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бош вазир «Едиот-Ахронот» медиа гуруҳи билан тил бириктириш ва қимматбаҳо совғалар олиш бўйича ишлардаги асосий гумонланувчи шахс ҳисобланади. Полиция прокуратурага Нетаньяхуга айбловлар қўйишни тавсия қилди.

Аниқлик киритилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов жараёни бўйича янги маълумотлар тақдим этишмоқчи.

Аввалроқ, Исроил полицияси бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг турмуш ўртоғини коррупцияда гумон қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Нетаньяху АҚШга миннатдорлик билдирганди

Мавзуга оид