Молия вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови юз берди
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 27 сентябрдаги 310-ЛС сонли буйруғига асосан Авазжон Сайфиддинович Камолов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқаро молия институтлари ва давлатлар молиявий муносабатлар бош бошқармасининг бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Авазжон Камолов 1977 йилда туғилган. Маълумоти олий, Фарғона Давлат Университетини тамомлаган. Буюк Британиянинг Ноттингем Трент Университетининг Халқаро Иқтисодий алоқалар, Бизнес бошқаруви йўналиши бўйича магистр даражасига эга.
Лавозимга тайинланишдан олдин Авазжон Камолов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Давлат ҳуқуқий хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
10:29 / 21.06.2024
Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди
10:35 / 14.03.2024
Самарадорлик кўрсаткичи «қониқарсиз» бўлган мансабдорларнинг лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади
08:47 / 14.02.2024
Таълимни ривожлантириш маркази директори лавозимидан озод этилди
08:04 / 29.11.2023