Нурсултон Назарбоев ҳукумат аъзоларини огоҳлантирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукумат аъзоларидан фаолроқ ишлашни талаб қилди, акс ҳолда уларни самаралироқ хорижлик мутахассислар билан алмаштиришини айтди. Назарбоев бу ҳақда 5 октябрда халққа мурожаатида айтиб ўтган.
“Биз қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқаришнинг энг яхши тажрибасини қўллашимиз лозим. Қулай, қайишқоқ стандартларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятли хорижлик мутахассисларни жалб қилиш йўли билан. Уларни излаш керак. Ўз вақтида Сингапур бутун дунё бўйлаб пенсияга кетганларни излаган, уларни таклиф қилган, улар раҳбарлик қилганлар”, деб айтган Назарбоев.
Қозоғистон президенти республикада раҳбарлик лавозимини эгаллаётган хорижликлар борлигини эслатиб ўтган. “Бизда миллий авиаташувчи Air Astana’ни ким бошқаради? Назарбоев университетга ким раҳбарлик қилади? Япониялик”, деб айтган Назарбоев.
“Қаранглар. Агар рисоладагидек ишламасангиз, мен ўрнингизга уларни таклиф қиламан”, деб огоҳлантирган ҳукумат аъзоларини Назарбоев.
Айтиб ўтиш жоиз, Air Astana’нинг президенти Буюк Британия фуқароси Питер Фостер ҳисобланади. Назарбоев университет президенти лавозимини эса Япония фуқароси Шигео Катсу эгаллайди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024