Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota 2,4 млнта гибрид автомобилини ортга қайтариб олмоқда
Toyota компанияси моделлари гибрид куч қурилмасида аниқланган носозлик туфайли бутун дунё бўйлаб автомобилларининг чақиртириб олинишини эълон қилди. Қандай носозлик аниқлангани борасида аниқлик киритилмаган. Таъкидланишича, носозлик кам ҳолларда двигателнинг ўз-ўзидан ўчиб қолиши ва автомобилнинг тўхташига олиб келиши мумкин.
2008 йил октябрдан 2014 йил ноябргача ишлаб чиқарилган Prius ва Auris моделлари қайтариб олинмоқда.
Ушбу носозлик билан боғлиқ ҳолда Японияда сотилган 1,25 млнта, Шимолий Америкада сотилган 830 мингта ва Европада сотилган 280 мингта, шунингдек, Хитой, Африка ва бошқа минтақаларда сотилган машиналар қайтариб олинмоқда.
Компанияда таъкидланишича, унда носозлик сабабли бирор автофалокат юз бергани ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
09:00 / 15.11.2025