Спорт | 09:50 / 05.10.2018
3231
1 дақиқада ўқилади

Ўсмирлар Олимпиадасида қатнашувчи Ўзбекистон спорт делегацияси Буэнос-Айресга етиб борди

Бугун, 5 октябрь куни Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми Аргентина пойтахтига етиб борди, деб маълум қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

«Ezeiza International» халқаро аэропортида Ўзбекистон вакилларини Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди.

Фото: Анвар Ильясов

Эслатиб ўтамиз, 6-18 октябрь кунлари Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон шарафини спортнинг 16 турида 37 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Олимпиаданинг очилиш маросими 6 октябрь (Тошкентда 7 октябрь тонги) куни бўлиб ўтади.

Фото: Анвар Ильясов

Маълумот учун, III ёзги ўсмирлар Олимпиадасида жаҳоннинг 206 мамлакатидан 15-18 ёшдаги 3926 нафар спортчи иштирок этади. 32 спорт турида баҳслар ташкил қилинади. Ўйинларда илк маротаба иштирокчи ўғил-қизлар сони мутаносиблиги вужудга келган (1963 нафардан).

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид