Кеча, 18 октябрь куни Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари якунланди. Бу сафарги «кичик Олимпиада» ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли ўтди, мамлакат медаллар сифати бўйича умумжамоа ҳисобида 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади. Бу орқали Ўзбекистон спорти ўсмирлар Олимпиадасидаги ўз натижасини яхшилади.

  • Маълумот учун, ўзбекистонлик ўсмирлар 2010 йилги Сингапур олимпиадасида 2 та кумуш ва 4 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 62-ўринни, орадан тўрт йил ўтиб Нанкинда 2 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини кўлга киритган ҳолда 27-ўринни банд этган.

Бу галги Олимпиадада қайси спорт турлари бўйича мусобақалар Ўзбекистон делегацияси вакиллари учун муваффақиятли ўтди? Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати шу ҳақда баъзи маълумотларни келтириб ўтди.

Буэнос-Айрес Олимпиадаси айниқса ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун муваффақиятли кечди. Федерация спортчилари Аргентинадаги ўйинларга учта лицензия қўлга киритишганди. Якунда мусобақада иштирок этган ҳар уччала спортчи ҳам медалларга сазовор бўлди. Кумуш Файзуллаева, Муҳаммадқодир Тоштемиров ва Долера Давроновалар мос равишда олтин, кумуш ва бронза медаллари билан қайтадиган бўлишди. Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик оғир атлетикачилар шу кунгача ўсмирлар Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлмаганди.

Кумушхон Файзуллаева (оғир атлетика, олтин)

Спорт курашлари баҳсларида ҳам ўзбек полвонлари жуда яхши иштирок эта олишди: тўрт спортчидан уч нафари совриндорлар қаторидан ўрин олди. Ўзбекистонлик полвонлар делегация ҳисобига 3 та медаль (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) қўшиб қўйишди. Аёллар кураши баҳсларида қўлга киритилган медаль Ўзбекистон учун ўсмирлар Олимпиадасидаги дастлабкиси бўлди: Шоҳида Абдуллаеванинг кумуш медали Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси учун тарихий ахамият касб этди. Курашчилардан Умиджон Жалолов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, делегация байроқдори Муҳаммадрасул Раҳимов