Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмирлар олимпиадаси. Ўзбекистон боксда ҳам бир олтин медални қўлга киритди
Аргентинада ўсмирлар Олимпия ўйинларининг сўнгги куни давом этмоқда.
-56 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков финалда жанг қилди.
У ҳал қилувчи жангда украиналик Максим Халиничевга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон бокс жамоаси учун олимпиададаги ягона олтин медал бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар Олимпиадасидаги медаллари сони 15тага етди. Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 5та олтин, 4та кумуш ва 6та бронза медаллари мавжуд. 1та олтин ва 1та бронза медал микст баҳсларида қўлга киритилган.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026