Ўзбекистон | 17:26 / 06.10.2018
8665
1 дақиқада ўқилади

Агросаноат мажмуида текширувлар ўтказиш соддалаштирилди

Фото: Agrozona.bg

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бизнесни 30 кунгача текшириш ҳуқуқига эга бўлди, деб ёзмоқда Norma.
 
Идора ваколатига кирадиган барча масалалар юзасидан текширувлар ўтказилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Инспекция 11та йўналишда фаолият олиб боради ва 84та функцияни бажаради, уларнинг аксарияти – назорат функциялари. Масалан, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ташкилотларда қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва сотиш устидан назоратни амалга ошириш.
 
Бунда текширувлар билдириш тартибида, яъни прокуратура органлари билан олдиндан келишилмай ўтказилади. Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сон фармонига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
 
Ҳужжат 1.10.2018 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид