Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пўлат Бобожонов Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ички ишлар вазирлари биринчи йиғилишида қатнашди
Фото: ИИВ
Қирғизистон Республикасининг Чўлпонота шаҳрида Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ички ишлар вазирларининг Биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, йиғилишда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг такомиллаштириш механизмлари, республикаларнинг чегара ҳудудларида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлашда ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинган.
Ижтимоий тармоқлар орқали сунъий наркотик ва психофаол моддаларнинг тарқатилишига қарши курашиш, экстремизм ва терроризмни молиялаштиришда пул маблағларини электрон ҳамда интернет тармоқлари орқали ҳисобга ўтказишга қарши олиб борилган ишлар юзасидан тажриба алмашдилар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
12:00 / 25.05.2026
Қирғизистонда Starlink интернети ишга тушди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
09:41 / 23.05.2026