Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Starlink интернети ишга тушди
Starlink сунъий йўлдош интернети Қирғизистон ҳудудида ишга тушди. Барча ускуналари билан мини тариф 27 180 сомдан (3,7 млн.сўм), стандарт тарифи эса 36 270 сомдан (4,9 млн сўм) таклиф этиляпти. Мазкур хизмат 2025 йилнинг август ойидан Қозоғистонда, 2026 йилнинг февралидан эса Тожикистонда ҳам ишга туширилганди.
Starlink сунъий йўлдош интернети Қирғизистон ҳудудида ишга тушди. Хизматнинг расмий харитасида қўшни республика интернетдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган мамлакатлар қаторига қўшилган.
Қирғизистонликлар ўз манзилини киритиш орқали хизмат мавжудлиги ва ҳудуддаги тарифлар ҳақида қўшимча маълумот олиши мумкин. Ҳозирда барча ускуналар билан мини тариф 27 180 сомдан (3,7 млн.сўм), стандарт тарифи эса 36 270 сомдан (4,9 млн сўм) таклиф этиляпти. Starlink’нинг ишга туширилиши симли ёки мобил интернет барқарор ишламайдиган чекка қишлоқлар ва тоғли ҳудудлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Марказий Осиёдада Starlink’нинг оммавийлашиши
2025 йил 13 август куни минтақа мамлакатлари ичида Қозоғистон сунъий йўлдош интернетини биринчи бўлиб ишга туширганди. Дастлаб хизмат синов тариқасида, кейинчалик эса оммавий равишда фойдаланувчиларга тақдим этила бошланди. Ойлик Starlink интернети нархи 23 минг тенгедан (тахминан 48 доллар) 31 минг тенгегача (тахминан 66 доллар), ускуналар тўплами эса 104 000 тенгедан (221 доллар) 201 000 тенгегача (427 доллар).
2026 йилнинг февралидан Тожикистон аҳолиси учун ҳам сунъий йўлдош интернети ишга туширилди. Стандарт тарифда Starlink интернет нархи ойига 1100 сомонийни (118 доллар) ташкил қилади. Ўрнатиш ускуналари 2700 сомонийга (291 доллар) тушади.
Starlink’нинг расмий харитасига кўра, Ўзбекистонда хизматни 2026 йилдан бошлаб йўлга қўйиш режалаштирилган.
Starlink ҳақида
Starlink - дунёнинг исталган нуқтасидан юқори тезликдаги кенг полосали интернетга уланишни таъминлаш учун мўлжалланган глобал сунъий йўлдош алоқа тизими. Тармоқ дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, Шимолий ва Жанубий Америка, Европанинг аксарият мамлакатлари, Австралия, Янги Зеландия, Африканинг бир қисми ва Осиёда фаолият юритади.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
20:09 / 21.05.2026
БМТ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон тайёрлаган резолюцияни қабул қилди
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026