Спорт | 20:50 / 06.10.2018
7068
2 дақиқада ўқилади

Россия чемпионатида Шомуродов ва Афонин жамоалари тўқнашди

Фото: Оренбург ФК

Россия Премьер-Лигаси 10-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Ростов» ўз майдонида «Оренбург»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона гол 11-дақиқада Терехов томонидан урилди.

Мезбонлар таркибида Элдор Шомуродов 2-бўлимда майдонга тушиб, ярим соат ўйнади. Меҳмонлар таркибида Вадим Афонин тўлиқ ҳаракат қилди.

Бу натижадан сўнг, «Ростов» 18 очко билан 3-ўринда, «Оренбург» эса 14 очко билан 6-ўринда бормоқда. 

РПЛ, 10-тур
Ростов – Оренбург 0:1
6 октябрь, «Ростов-Арена» 
Гол: 0:1 – 11 Терехов. 
Ростов – Абаев, Ингасон, Сигурдссон, Вилюш, Скопинцев, Ионов (Зуев, 67), Калачев, Гулиев (Юсупов, 86), Гацкан, Паршивлюк, Кьяртанссон (Шомуродов, 59).
Оренбург – Фролов, Андреев, Сиваков, Терехов, Ойеволе, Мишкич (Чиркин, 83), Афонин, Малих, Деспотович (Попович, 70), Козлов (Чуканов, 90), Сутормин.
Огоҳлантиришлар: Андреев (23), Паршивлюк (37), Афонин (54), Мишкич (83), Гацкан (90), Ойеволе (90), Сутормин (90), Чуканов (90).

Мавзуга оид