Ўзбекистон | 21:42 / 06.10.2018
4593
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Россия медиа-форуми бўлиб ўтди

Биринчи Ўзбекистон-Россия медиа-форуми Россия ва Ўзбекистон медиа соҳаси вакиллари ўртасидаги доимий мулоқотнинг бошланиш нуқтаси бўлади, деди Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат медиа саноатининг таниқли вакиллари Россия ва Ўзбекистон ОАВни ўйлантираётган масалаларни, ижтимоий тармоқлар ва муқобил медиа билан рақобатга қандай дош беришни муҳокама қилди.

Форум доирасида икки мамлакат тарихи, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишни кенгайтириш масаласига эътибор қаратилди.

Форум ишида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбекистон 24", "Ёшлар" телеканаллари, ЎзА ахборот агентлиги, Россиянинг Биринчи канали, "НТВ Плюс" ҳамда ТАСС ва "Россия сегодня" ахборот агентликлари иштирок этди.

Форум доирасида шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ахборот агентликларининг ўзаро ҳамкорлиги, кадрлар тайёрлаш ҳамда тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид