Жаҳон | 19:45 / 07.10.2018
3643
1 дақиқада ўқилади

Италия ўз ҳудудига муҳожирларга киришни тўлиқ тақиқлаши мумкин

Италия ички ишлар вазири, бош вазир ўринбосари Маттео Сальвини Германия ҳукуматининг муҳожирларни чартер рейслар билан Италияга юбориш режасига кескин жавоб берди.

Сальвинининг айтишича, Италия бундай ҳолатда ўз аэропортларига Европа Иттифоқи давлатларидан келувчи чартер рейсларга киришни тақиқлаб қўйиши мумкин.

“Кимдир Берлинда ёки Брюсселда Италияга рухсат берилмаган чартер рейсларда муҳожирларни жўнатмоқчи бўлса, шуни билсинки, бу рейсларни бирорта аэропорт қабул қилмайди. Биз аввалроқ денгиз портларини ёпгандек, аэропортларни ҳам ёпиб қўямиз”, деб айтган Сальвини.

Аввалроқ la Repubblica нашри Берлин Италия орқали Европа Иттифоқига келган муҳожирларни октябрдан бошлаб яна Италияга қайтармоқчилигини маълум қилган.

Мавзуга оид