АҚШ ва Хитой иқтисодиёти ажралиши тахмин қилинмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ва Хитой иқтисодиётини "деглобализациялаш"га ҳаракат қилмоқда. Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)ни 2005 йилдан 2013 йилгача бошқарган Паскаль Лами шундай фикрда.
Трамп АҚШ савдо тақчиллигини камайтириш мақсадида йил бошидан Хитой товарларига йиғимлар киритди, дея маълум қилади CNBC. Бундай иқтисодий сиёсат Хитой товарлари жозибасини камайтириши мумкин, зеро киритилган тарифлардан кейин нархлар кўтарилади, дея изоҳ беради телеканал. Америка киритган йиғимлар Пекин томонидан жавоб чоралари кўрилишига олиб келди - АҚШ товарларига нисбатан ҳам йиғимлар жорий қилинди.
ЖСТ собиқ раҳбари Паскаль Ламининг фикрича, савдо уруши дунёнинг энг йирик икки иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлиги ва глобаллашувини камайтиради. Эксперт бу ажралиш ўз ортидан "савдо асоратлари"ни юзага келтиришинии тахмин қилмоқда.
"АҚШ Хитойни суриб чиқаришга ҳаракат қилмоқда, Дональд Трампнинг нуқтаи назарига кўра, АҚШ ва Хитой иқтисодиёти ҳаддан ташқари бир-бирига боғлиқ ҳамда уларни бир-биридан ажратиш керак. Бундан мақсад - АҚШ ва Хитой деглобализацияси, унинг фикрича, Хитойнинг ўсишини секинлаштириш учун бу муҳим", - деди Лами Паскаль.
Эксперт Америка ва Хитой иқтисодиётлари секин, лекин тўғри ажратилиши ҳамда бунинг ўрнига нисбатан бир турли глобализация келишига умид билдирмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024