Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг Китоб туманида газ портлаши оқибатида 2 нафар ёш бола ҳалок бўлди
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 8 октябр куни соат 10:04ларда Китоб тумани, “Истиқлол” МФЙ, Қашқадарё кўчаси, 38-уйнинг (уй эгаси 1947 й.т. А.Пармонов) ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида ошхона шифтининг 4 квадрат метр майдони ёнган. Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро жароҳат олиб, касалхонада вафот этган, бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳатлари билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Уй эгасининг набиралари 5 ёшли Беллура Хомидова (2013 й.т., танаси 100 фоиз куйган) ва
2 ёшли Фарзона Хомидова (2016 й.т. 100 фоиз куйган) ҳалок бўлган.
Уй эгасининг келини Бахтигул Жамолова (1991 й.т., танасининг 40-45 фоизи куйган) ўрта оғирликда жароҳат олган.
Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026