Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада инфляция йил охиригача миллион фоиздан ошиб кетиши мумкин
Венесуэлада инфляция йил бошидан сентябрь охиригача 81 фоиздан кўпроқни ташкил қилган, йил охиригача эса 1000000 фоиздан ошиб кетади. Бундай маълумотларни мамлакат миллий ассамблеясининг молиявий масалалар қўмитаси раҳбари, депутат Рафаэль Гусман келтириб ўтган.
“Сентябрдаги инфляция бўйича маълумотларни келтирамиз: бир ой ичида 233,3 фоизлик, йил бошидан эса 81043 фоизлик инфляция, йил охирига прогноз эса 1030281 фоиз. Шак-шубҳасиз, ҳукуматнинг иқтисодий чоралари муваффақитсизликка учради ва инқирозни чуқурлаштирди”, деб ёзган Гусман твиттерда. Депутатнинг айтишича, мамлакатда бир йилдан бери гиперинфляция сақланиб қолмоқда, нарх-наво ошиши индекси эса ҳар ой рекорд ўрнатмоқда, бу эса барчага салбий таъсир кўрсатмоқда.
Венесуэлада нархлар ошиши ҳақидаги расмий маълумотлар бир неча йилдан бери эълон қилинмайди. Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, мамлакатда инфляция йил охиригача миллион фоизга етиши мумкин.
Мамлакатда 20 августдан миллий валюта деноминация қилина бошланган. Унга кўра, купюралардаги 5 та нол олиб ташланган ва янги валюта – суверен боливар петро криптовалютасига боғлаб қўйилган.
Мавзуга оид
09:18 / 26.06.2026
Венесуэладаги даҳшатли зилзила: қурбонлар сони 235 кишига етди, юзлаб бинолар вайрон бўлган
14:54 / 25.06.2026
Венесуэладаги вайронкор зилзила оқибатлари – суратлар
08:30 / 25.06.2026
Венесуэлада кучли зилзила рўй берди, Каракасда бинолар қулади
17:44 / 17.06.2026