Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Россия ва Туркия ўртасидаги можарога аралашганлигини тан олди
Фото: Казинформ
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойини очиб берди. Тадбир Тинчлик ва осойишталик саройида бўлиб ўтяпти, дея хабар беради Tengrinews.kz.
Назарбоевнинг таъкидлашича, Қозоғистон анъанавий тарзда давлатлар ўртасида ишончни тиклаш ва мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқда. «Маълумки, биз Сурия можаросини ҳал қилишга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз, жумладан, музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этиш йўли билан ҳам. Биз Шарқий Украина муаммосини ҳал қилиш устида доимий тарзда ишлаяпмиз. Россия ва Туркия ўртасидаги зиддиятда Қозоғистон ушбу муносабатларни тиклаш мақсадида аралашди. Биз бу йўналишда ишлашни давом эттиришга тайёрмиз. Қозоғистон минтақавий ва глобал хавфсизлик билан боғлиқ масалаларга ечим топиш учун максимал даражада саъй-ҳаракатларни давом эттиради», - дея таъкидлаб ўтди президент.
Халқаро форумни ўтказиш ғояси Нурсултон Назарбоевга тегишли. 15 йил олдин, 2003 йилда Остонада Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Ўшандан буён ушбу форум Қозоғистон пойтахтида ҳар уч йилда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Су-24 самолёти 2015 йилнинг 24 ноябрь куни турк ҳарбийлари томонидан уриб туширилди. Россия Мудофаа вазирлиги у Сурия ҳаво ҳудудида бўлганини билдирган. Ҳодиса оқибатида бир учувчи ҳалок бўлди, иккинчиси қутқариб қолинди. Шунингдек, Ми-8 вертолётида бўлган шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи ҳам ҳалок бўлди. Вертолёт Су-24’ни қутқариш учун парвоз қилган, бироқ Сурия ҳудудида уриб туширилганди.
Мавзуга оид
20:24
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
18:34
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
09:51 / 06.05.2026