Жаҳон | 00:44 / 10.10.2018
12195
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда тутиш мумкин бўлган балиқ турлари эълон қилинди 

Озарбойжон экология ва табиий захиралар вазирлиги Каспий денгизининг Озарбойжонга тегишли қисми ва ички сув ҳавзаларида тутишга рухсат берилган балиқ турларини эълон қилди.

Маълум қилинишича, килька, сельд, кумушранг кефаль, лешч, қизилкўз (плотва), зоғорабалиқ (карп), денгиз судаги, оққайроқ (жерех), кутум тутишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, товонбалиқ (карась), хонбалиқ (шемая), лаққа балиқ (сом) ҳамда қисқичбақасимонларни тутиш тақиқланмайди.

Озарбойжон вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 29 декарбдаги қарорига кўра, 2018 йилда Каспий денгизида 3454,9 тонна, ички ҳавзаларда 205,1 тонна, умумий ҳисобда эса 3600 тонна балиқ тутишга рухсат берилган.

Мавзуга оид