Жаҳон | 16:25 / 10.10.2018
9411
1 дақиқада ўқилади

Украина президентлик сайловларида МДҲ кузатувчилари иштирокидан бош тортди

Фото: РИА Новости

Украина томони 2019 йилда мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида МДҲдан кузатувчилар иштирокидан бош тортди. Бу ҳақда МДҲ ижро қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев хабар берди, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».

«Биз Украинанинг тегишли тузилмаларидан расмий хабарнома олдик. Унга кўра, Украина сайловларда МДҲ кузатувчилари бўлишидан бош тортган», - дея айтиб ўтди Лебедев.

Сергей Лебедев
Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС

Унинг қўшимча қилишича, шу муносабат билан МДҲ кузатувчилари миссияси бу сайловларга бормайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қрим бўйича резолюция лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясига киритмоқчи экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид