Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 миллиард рубллик келишув: «Рудгормаш» Ўзбекистонга олтин қазиб олиш учун ускуналар етказиб беради
Россиянинг «Рудгормаш» компанияси Ўзбекистонга олтин қазиб олиш ускуналарини етказиб бериш учун 1 миллиард рубль (15 миллион доллар) миқдорида шартнома имзолади. Бу ҳақда ушбу компания президенти Анатолий Чекменев «Коммерсантъ» нашрига айтиб ўтди.
«Бу йил Ўзбекистон олтин қазиб олиш саноатига етказиб бериш бўйича жуда катта буюртмани амалга оширмоқдамиз, нарх бўйича у 1 миллиард рублдан ортиқ. Ушбу шартномага мувофиқ, биз улар учун бурғилаш қурилмалари ва эҳтиёт қисмларини етказиб бердик. Лекин бу ҳаммаси эмас. Маълум бўлишича, янги олтин конлари ўзлаштирилмоқда, у ерда техникалар зарур бўлади. Умид қиламанки, бизнинг ҳамкорлигимиз давом этади, сабаби «Рудгормаш» техникаси уларга ёқмоқда», - деди Чекменев.
«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кейинги йил биз улар билан худди ҳозиргидек ҳажмда ишлаймиз», - дея қўшимча қилди у.
Фото: Рудгормаш
«Рудгормаш» тоғ-кон техникасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг ишлаб чиқариш майдонлари Воронеж шаҳридаги Левобережний туманида, тахминан 60 гектар майдонда жойлашган бўлиб, унда қуйма, пайвандлаш, термал, гальваник, плазмали кесиш ва механик ишлов бериш цехлари бор.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
18:43 / 26.05.2026
Ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади
17:24 / 21.05.2026