Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси Путинга ишонч ёрлиқларини топширди
Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди.
Бугун Катта Кремль саройининг Александровский залида Владимир Путин хорижий мамлакатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросими ўтказилди.






Маълумот учун, Ботиржон Асадов янги лавозимда ўтган ойда Алишер Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимига ўтказилган собиқ элчи Баҳром Ашрафхонов ўрнини эгаллади. У бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди. У турли йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
Эндиликда Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид
12:47 / 04.10.2023
“Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида корхоналар сони 3 мингга яқинлашди” – Ботиржон Асадов
15:38 / 20.08.2020
«Улар уюшмаган, муайян билим ва аниқ режаларсиз келмоқда» – Элчи Россиядаги ўзбекистонликларнинг муаммолари ҳақида
09:10 / 11.10.2018
Ботиржон Асадов 11 октябрь куни Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади
21:40 / 08.10.2018