https://ok.ru/videoembed/1645400099519
«Россиядаги меҳнат мигрантлари тўқнаш келаётган муаммоларнинг илдизи, тагида ётган сабаблари бу – фуқароларимизнинг Россияга биринчидан, тартибсиз, уюшмаган ҳолда, иккинчидан, муайян билим ва кўникмаларсиз, учинчидан, аниқ истиқболларсиз келаётганига бориб тақалмоқда», деди Ботиржон Асадов.
Россиядаги элчихона ва 6та бош консулликлар билан биргаликда йўл харитаси ишлаб чиқилаётганини айтиб ўтди.
«Шу боис улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиб, рус тилини ўргатиш, касбий малакаларини ошириш — олдимизга қўйилаётган энг муҳим вазифалардандир.
Шунингдек, уларнинг бу ерда мослашишига кўмаклашиш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шаҳарларда қўшимча консуллик бўлимларини очиш ҳамда масофавий консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда», деди элчи.














