Ўзбекистон | 21:40 / 08.10.2018
22330
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон Россиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлади. 

Эндиликда Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилади.

Ботиржон Асадов
Фото: Беларусь ТИВ

8 октябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари, статс-секретарь Григорий Карасин Ўзбекистоннинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.

Карасин Асадовни янги лавозим билан табриклаган ва унга Россиядаги фаолиятида муваффақият тилаган. Томонлар икки мамлакат муносабатларидаги муҳим жиҳатларни муҳокама қилишган.

Томонлар шунингдек, РФ президенти Владимир Путиннинг октябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишган.

Маълумот учун, Ботиржон Асадов 2018 йилнинг февралидан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди. У турли йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Россиядаги аввалги элчиси Баҳром Ашрафхонов сентябрь ойида Алишер Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаганди. Ашрафхонов 2016 йилнинг февралидан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид