Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва педагог ходимларни тиббий кўрикдан бепул ўтказишга доир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Адлия вазирлигининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 214-моддасининг биринчи қисмига қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (www.regulation.uz) жойлаштирилди. Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими шу ҳақида хабар берди.
Меҳнат кодексининг 214-моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки давр ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиши шарт бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилган ҳамда тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.
Таҳлилларга кўра, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан шуғулланувчи педагог ҳамда бошқа ходимлари ўзларининг шахсий маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги маълум бўлди.
Лойиҳада ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳамда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия берувчи педагог ва бошқа ходимларини иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилиши тартиби назарда тутилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни, шунингдек педагог ходимларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилиниши таъминланишига эришилади.
Мавзуга оид
14:43
Давлат фуқаролик хизматчилари йилда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтади
11:13 / 22.12.2025
Девелоперларга чеклов, улушдорларга кафолат: улушли қурилиш тартиби ўзгаради
13:16 / 15.12.2025
Тиббий жиҳозлар хавф даражасига кўра 4 синфга ажратилади: янги қоидалар
15:22 / 08.12.2025