Жамият | 12:34 / 12.10.2018
27109
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ичида 28 нафар йўловчи бўлган автобус йўл четига ағдарилди

Иллюстратив фото

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид