Спорт | 21:03 / 13.10.2018
29883
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Купер қўл остида илк маротаба ғалаба қозонди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Беллашув ҳамюртларимизнинг катта ташаббуси остида ўтди. Аммо ўйинда фақат 2та гол урилди. 37-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Марат Бикмаев боши билан дарвозага йўллади. 90-дақиқада унинг узоқдан берган зарбасини дарвозабон ушлаб қололмади.

Бу аргентиналик мутахассис Эктор Купернинг дастлабки ғалабаси бўлди. Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига 10та ўйиндан иборат бўлган ғалабасиз серияга барҳам берди.

Юртдошларимиз навбатдаги ўртоқлик ўйинини 16 октябрь куни Тошкентда Қатар терма жамоасига қарши ўтказишади. 

Ўртоқлик ўйини
13 октябрь. Тошкент, «Миллий» стадиони, 11258 томошабин
ЎЗБЕКИСТОН - КХДР 2:0
Голлар:
Марат Бикмаев (37, 90)

Ҳакамлар: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (учаласи Қирғизистон). Жасур Мухторов (Ўзбекистон)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Владимир Козак, Азизбек Ҳайдаров (Одилжон Ҳамробеков, 36), Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов (Жавоҳир Сидиқов, 70), Достон Ҳамдамов (Иван Нагаев, 67) (Ҳусниддин Ғофуров, 83), Элдор Шомуродов (Икром Алибоев, 66), Марат Бикмаев
КХДР: Ри Мёнг Гук (Син Хёк, 46), Жан Кук Чол, Ан Сонг Ил, Ри Ун Чол, Канг Кук Чол (Ан Ил Бом, 30), Ким Йонг Ил, Жонг Ил Гван, Рим Кванг Хёк, Ри Тонг Ил, Ким Ю Сонг, Ри Ча Хо

Мавзуга оид