Танқидий мақоладан сўнг. Давлат хизматлари агентлиги аралашуви билан Сергелида аҳоли муаммолари ҳал қилинди
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни «Kun.uz» сайтида «Тошкент шаҳрида президент фармони ижроси нега таъминланмаяпти?» сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри, Сергели тумани Давлат хизматлари Марказларига Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун 2018 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра 60 та ариза келиб тушган бўлиб, шу кунга қадар уларни кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш пайсалга солиб келинмоқда эди.
Аммо танқидий мақола эълон қилиниши, шунингдек Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси аралашувидан сўнг Сергели туманидаги 26та ноқонуний якка тартибдаги уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этиш бўйича туман ҳокими қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Kun.uz»га Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси хабар бермоқда.
«Учтепа, Яшнобод ҳамда Шайхонтоҳур туманларида ҳам аризаларни кўриб чиқиш жараёни фаоллашиб, келиб тушган аризалар бўйича фуқароларга ваколатли органлар томонидан ижобий хулосалар тақдим этиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
Мазкур ҳолат Давлат хизматларини кўрсатишда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўяётган ваколатли давлат органларини фақатгина интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортиш жазо чораларини қўллаш билангина эмас, балки оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик назорати остида уларнинг фаолиятига баҳо бериб борилиши кўпроқ ўз самарасини беришидан далолат беради», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
14:14 / 24.10.2024
Пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
07:29 / 08.07.2024