Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик полициячиларга сайёҳларга кенг табассум қилиш тақиқлаб қўйилди
Фото: AFP/ MANAN VATSYAYANA
Ҳиндистонда аэропортларда навбатчилик қилувчи полиция ходимларига сайёҳларга кенг табассум қилиш тақиқлаб қўйилди. Тегишли кўрсатмани мамлакатнинг хавфсизлик масалалари бўйича марказий хизмати берган.
Агентлик маълумотларига кўра, охирги вақтда Ҳиндистон ҳукумати полициячиларнинг сайёҳларга нисбатан ҳаддан зиёд дўстона муносабатидан хавотирлана бошлаган. Уларнинг фикрича, шу сабабли эҳтимолий террорчилар мамлакатдаги хавфсизлик даражасини паст ҳисоблаб, ҳужумлар содир этиши мумкин. Полициячиларга сайёҳларга “меъёрида” табассум қилиш буюрилган.
Таъкидланишича, Ҳиндистон ҳукумати полициячиларга биринчи марта бундай антиқа талаб қўймаяпти. Жорий ёзда Карнатака штати полиция бошқармаси зобитлардан ортиқча вазнни ташлашни талаб қилган, акс ҳолда ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган. 2004 йилда эса бошқа бир штатда мўйлов қўйган полициячилар қўшимча ҳақ ола бошлашган: раҳбариятнинг фикрича, фуқаролар мўйловли полициячиларга катта ҳурмат билан қарайдилар.
Мавзуга оид
19:01 / 02.05.2026
Туроператорларнинг хориждаги тарғибот тадбирлари учун харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026