Ислом Каримовнинг отаси ҳақида маълумот берилди
Ислом Каримов фондида Ўзбекистон биринчи президентининг отаси ҳақида сўзлаб берилди.
Ислом Каримовнинг отаси-1894 йилда туғилган Абдуғани бобо хизматчи бўлган. У қаттиққўл, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчан киши бўлган ҳамда қатъийлиги билан ажралиб турган.
"Абдуғани бобо қатъий тартиб-қоидага риоя қилган ва ўғилларидан ҳам шуни талаб қилган. Маҳаллада катта обрў-эътибор қозонган бўлган. Абдуғани бобо ва Санобар ая фарзандларининг билим олишга интилиши ва доимо ўз устида ишлаши учун шарт-шароит яратишган", - дейилади Фонд хабарида.
Таъкидланишича, Каримовлар оиласида барча ўғиллар олий маълумотли бўлган, уларнинг уч нафари мактабни олтин медаль билан тугаллаган, уч нафари фан номзоди бўлган - Ибод Ғаниевич, Қуддус Ғаниевич ва Ислом Абдуғаниевич. Бу ўша вақтлар ва бугунги давр учун - ноёб ҳодиса. Кейинроқ Ислом Каримов академик даражасигача эришди.
"Ака-укаларнинг бари феноменал хотира билан ажралиб турган. Бу оилавий хусусият эди. Ака-укалар ҳозиргина ўқилган матнни ким ёддан айтиб бера олиши борасида ўзаро беллашишган. Кейинчалик уларнинг орасидан кимдир олийгоҳ ўқитувчиси, кимдир судья, хизматчи, олим ва президент бўлди. Бу оила учун ўғил фарзандларнинг билим олиши биринчи ўринда бўлган. Ушбу ҳаётий позицияга содиқликни вақтнинг ўзи тасдиқлади", - дейишди Каримов фондида.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
13:30 / 02.09.2024
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
20:03 / 26.08.2024
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, қурилиш ишлари билан танишди
08:15 / 16.03.2024