Трамп Россия ва Хитой коинот кучларини яратишда АҚШни ортда қолдирганини айтди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ мудофаа вазирлиги унинг кўрсатмаси билан Россия ва Хитой коинот кучларни яратишни аллақачон бошлаган ва бу борада Вашингтонни ортда қолдирган бир шароитда бундай кучларни яратишни бошлади. Бу ҳақда Трамп Ричмонд шаҳридаги намойишда айтиб ўтди.
“Менинг кўрсатмам билан Пентагон АҚШнинг олтинчи турдаги қуролли кучлари – коинот кучларини яратиш устида ишламоқда. Дарвоқе, Россия бундай кучларни яратишни бошлаган, Хитой ҳам. Улар буни биринчи бўлиб бошлашган, бироқ бизда дунёдаги энг ажойиб одамлар бор, биз дунёдаги энг яхши қурилмалар, ракета, танк ва кемалар ишлаб чиқарамиз”, деб айтган Трамп.
Июнь ойида Трамп Пентагонга коинот кучлари яратиш вазифасини топширган. Трамп ўз нутқларидан бирида АҚШнинг янги миллий коинот стратегиясида коинот ер, ҳаво ва денгиз каби ҳарбий ҳаракатлар ҳудуди деб тан олинганини айтган. У миллий коинот кенгаши аъзолари билан ўтган йиғилишда АҚШ учун коинотда қолиш етарли эмаслигини, у коинотда етакчилик қилиши лозимлигини айтган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024