Ўсмирлар Олимпия ўйинлари. Ўзбекистонда яна бир кумуш медаль
Аргентинада ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
13 октябрь кунги беллашувлар ўзбекистонликлар учун муваффақиятли келди.
Кун давомида оғир атлетикачи Долера Давронова бронза, байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган Гулбаҳор Файзиева олтин медални қўлга киритганди.
Спорт курашларида -49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шоҳида Аҳмедова ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. У мусобақа давомида Қозоғистон, Венесуэла, АҚШ, Беларусь мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда эса у швециялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.
Маълумот учун, бу ўзбекистонлик спортчилар учун Аргентина Олимпиадасидаги ўнинчи медалдир.
Ўзбекистон вакиллари томонидан 3та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза медаллари қўлга киритилган. 1та олтин ва 1та бронза медалларига микст баҳсларида эга чиқилган.
Мавзуга оид
10:39 / 22.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон делегацияси тантанали равишда кутиб олинди
16:40 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадаси якунлари. Энг кўп медални Ўзбекистон қайси спорт турларида қўлга киритди?
08:13 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади
22:09 / 18.10.2018