Идорага унинг ҳудудий бўлинмаларини мустаҳкамлаш учун 404 штат бирлиги ажратилди, давлат санитария-эпидемиология назорати ходимларининг сони эса қисқартирилмоқда, деб ёзади Norma
 
Давлат экология қўмитаси тузилмасида 3 та янги ташкилот ташкил этилмоқда.
 
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси
 
Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси негизида ташкил этилади. Янги ташкил этилган инспекциянинг вазифалари жумласида:

• ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;
• ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиши, турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
• чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасидаги амалий тизимни самарали ташкил этиш;
• чиқиндиларни йиғиш пунктларини ташкил этиш, уларни ўз вақтида олиб чиқиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, чиқинди полигонларини бошқариш, уларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишни белгиланган тартибда назоратга олишни ташкил этиш;
• фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан жамоат экологик назоратини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.
 
Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси
 
Бирлашма “Тоза ҳудуд” ДУК ва “Махсустранс” ДУКнинг Давлат экология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасидаги ажратмалари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.