Эрон АҚШнинг Сурия ҳудудида ҳар қандай ҳаракатни бас қилиши кераклигини айтди
АҚШ Сурия ҳудудида ҳар қандай ҳаракатни зудлик билан бас қилиши керак, унинг бу давлатда бўлиши ноқонунийдир. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Баҳром Қосимий айтиб ўтди.
“АҚШнинг Сурия ҳудудида бўлиши ушбу давлат ҳукумати рухсатисиз амалга ошмоқда, шу сабабли у ноқонуний ва халқаро меъёрларни бузади. АҚШ Сурия ҳудудида ҳар қандай ҳаракатни зудлик билан бас қилиши лозим. Америка бу давлатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатмоқчи эмас”, деб айтган Қосимий.
“АҚШ сиёсатининг жиҳатларини ҳисобга олиб, шуни айтишимиз мумкинки, Вашингтон кейин ҳам террорчиларни қўллаб-қувватлайди ва ушбу давлатга барқарорсизлантирувчи таъсир кўрсатишни давом эттираверади”, деб қўшимча қилган Қосимий.
Ўтган ҳафта АҚШ бош котиби Майкл Помпео Сурия ҳукумати Эрон тузилмалари томонидан қўллаб-қувватланувчи тузилмалар бу давлат ҳудудини тарк этмагунча АҚШдан давлатнинг реконструкция қилиниши учун бир долларлик ёрдам ҳам олмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024