Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов ҳар куни селектор ўтказади, ёмғирли кунларда ҳосилни асраш учун махсус отрядлар ташкил этилади
2018 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини жадаллаштириш мақсадида ҳар куни мунтазам равишда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида селектор йиғилиши ўтказилади. Бу йиғилишларда Ўзбекистон президенти админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Зоир Мирзаев ҳам иштирок этади.
«Kun.uz» манбаси маълум қилишича, йиғилишда ёмғирли кунларда ишларни ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилади. Унга кўра, жойларда ҳар бир сектор 2тадан отряд ташкил этади, бу отрядлар тунда пахта майдонларида пайхонгарчиликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаши белгиланади.
Бош вазир раислигидаги йиғилишларда ҳар кунлик сводка эълон қилинади ва натижалар таҳлил қилинади, камчиликлар учун интизомий чоралар кўриб борилади.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган селектор йиғилиши давомида пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларида сусткашликка йўл қўйгани, хусусан, пахта теримига етарлича ишчи кучи жалб эта олмагани учун маҳаллий раҳбарлардан 112 нафарига нисбатан интизомий чоралар (ҳайфсан, икки ойлик маошидан маҳрум этиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш) қўлланди.
«Kun.uz» таҳририятига келиб тушган 2018 йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом ашёси тўғрисидаги 15 октябрь кунги маълумотга кўра, айни вақтда энг яхши кўрсаткични Андижон вилояти қайд этиб турибди. Андижонлик пахтакорлар бугунги кунгача давлатга 182 564 тонна пахта топширган ва шартномавий режани (240 800 тонна) 75,82 фоизга бажарган.
Энг катта шартномавий режа Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келади - 381 300 тонна. Қашқадарёликлар шу кунгача 187 478 тонна хирмон қилишган ва режани 49,17 фоизга уддалашган.
Энг паст кўрсаткичлар Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида кузатилмоқда. Тошкент вилоятининг шартномавий режаси 219 600 тонна, шу кунгача давлатга 100 670 тонна пахта топширилган - 45,84 фоиз. Бу йил 205 минг тонна пахта ҳосили топшириши керак бўлган самарқандликлар эса иккинчи терим бошланган бир вақтда 88 минг 771 тонна пахта топширишган - 43,90 фоиз.

Мавзуга оид
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026