00:35 / 16.10.2018
4955

АҚШ компаниялари Саудия Арабистонидаги иқтисодий форумда иштирок этишдан бош тортди  

АҚШнинг таниқли компаниялари топ-менежерлари яқин кунларда Саудия Арабистонида ўтадиган иқтисодий форумда иштирок этишдан бош тортишди. Ушбу бойкот саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг йўқолиши билан боғланмоқда.     

“Чўлдаги Давос” деган норасмий номга эга бўлган Future Investment Initiative анжумани 23-25 октябрда Ар-Риёдда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон патронажи остида ўтади.

Анжуманга боришдан бош тортган АҚШ вакиллари орасида JP Morgan Chase инвестиция банки раҳбари Жейми Даймон, Ford Motor Company бошқарув раиси Билл Форд, BlackRock бош директори Ларри Финк, Blackstone Group бош директори Стивен Шварцман ҳамда Google’нинг собиқ менежери Кай-Фу Ли бор.

Шунингдек, АҚШнинг CNN, CNBC, Huffington Post, Los Angeles Times, Bloomberg ва Financial Times нашрлари форумнинг медиа-ҳомийлари бўлишдан бош тортган.

Top