Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одил Аҳмедов: «Биз ғалаба қозондик, ҳамма хурсанд бўлиши керак»
Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Қатарга (2:0) қарши ўртоқлик баҳсидан сўнг, "Спорт" телеканали мухбири саволларига жавоб қайтарди.
Футболчи бу ўйинда 1та гол уриб, 2-голга ҳаммуаллифлик қилган эди.
- Терма жамоанинг ўйини сизни қониқтирдими?
- Терма жамоанинг ўйинида биринчи навбатда натижа муҳим ҳисобланади. Бугун 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик, демак, бундан ҳамма хурсанд бўлиши ва қониқиши керак.
- Биринчи бўлимда гол уришга нима ҳалақит берди?
- Биз ҳар доим гол уриш учун майдонга тушамиз. Аммо рақиб ҳам кучсиз эмас эди. Ўйинда бироз қийин бўлди. Аммо ҳисобни очганимиздан сўнг, ҳаммаси жойига тушиб кетди.
- Об-ҳавонинг совуқ келиши терма жамоа ўйинига ҳалал бердими?
- Об-ҳавонинг таъсири бўлмади. Бироқ, «Миллий» стадиони майдонининг ҳолати ёмон эди. Бу Ўзбекистон терма жамоаси бўлса, нимага «Пахтакор» стадионида ўйнаш мумкин эмас? Бунақа майдонда ҳар иккала терма жамоа ҳам ўз ўйинини намойиш этишга қийналди.
Мавзуга оид
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026
Жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий жамоаси тантанали кутиб олинди
03:11 / 28.06.2026
“Стратегик жиҳатдан биз ютиб бўлдик” – Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси
07:06 / 27.06.2026