Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ўз консуллигида Жамол Қошиқчининг ўлганини тан олишга тайёрланмоқда – ОАВ
Саудия Арабистони ҳукумати Истанбулдаги консуллигида йўқолиб қолган журналист Жамол Қошиқчини расман ўлик деб тан олишга тайёргарлик кўришни бошлади. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда CNN телекомпанияси маълум қилди.
Манбалардан бирининг таъкидлашича, журналистнинг ўлгани ҳақидаги доклад ҳали тайёр эмас ва унинг мазмуни охирги лаҳзада ўзгартирилиши мумкин. Манбаларнинг кўрсатишича, журналист консулликда сўроқ вақтида ўлган бўлиши мумкин. Ар-Риёд журналистга суиқасд режалаштирилмагани борасида қатъий туриб олади.
Маълум қилинишича, юқорида тилга олинаётган ҳисобот лойиҳасида журналист бахтсиз ҳодиса ва уни Истанбулда ушлаб, сўроқ қилиб, Саудия Арабистонига махфий тарзда етказиши керак бўлган шахсларнинг пала-партишлиги қурбони бўлгани ҳақида хулоса чиқарилган. Шунингдек, Саудия Арабистони бу шахсларни жавобгарликка тортишга ваъда беради.
Бироқ телекомпания Ар-Риёд охирги лаҳзада ҳисоботга ўзгартиришлар киритиб, воқеанинг ўзгача версиясини ҳам тақдим қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026