Жаҳон | 19:42 / 16.10.2018
9898
1 дақиқада ўқилади

Трамп қайта сайланишига қанча маблағ йиға олгани маълум қилинди 

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилги сайлов кампаниясига 100 млн доллардан кўпроқ маблағ йиға олди. Бу ҳақда Федерал сайлов комиссияси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда CNN телекомпанияси маълум қилди.  

Жорий йилнинг июль-август ойларида Трамп сайлов кампаниясини ўтказиш қўмитаси ва Республикачилар партияси миллий қўмитаси ёрдамида 18 млн доллар йиға олган. Шу тариқа, Трамп кейинги сайлови учун йиғган умумий маблағ 106 млн долларга етган. Таъкидланишича, хайрия қилувчиларнинг 98 фоизи 200 доллардан кўп пул ажратишмаган.

АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама қайта сайланиши учун маблағларни президентлигининг 3 йилидан кейин йиға бошлаган. Трампнинг эса Оқ уйга раҳбарлик қилаётганига ҳали 2 йил ҳам бўлмади, бироқ у кейинги сайловлар учун маблағ йиғишни аллақачон бошлаб юборган.

Мавзуга оид