Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон иқтисодий ва инвестиция салоҳияти виртуал маконда кенг тарғиб этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва инвестиция салоҳиятини виртуал маконда кенг тарғиб этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва инвестиция салоҳиятини кенг тарғиб этишни таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан “Инвестиция портали” ташкил этилган.
“Инвестиция портали”да жойлаштириладиган маълумотлар ва уларни тақдим этиб боришга масъул бўлган ташкилотлар рўйхати, ҳамда маълумотларни тақдим этиш жадвали тасдиқланади.
Вазирлик, идора, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этиб борилиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тақдим этилган маълумотлар асосида “Инвестиция портали”ни мунтазам равишда янгилаб боришни таъминлайди.
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ўзларининг идоравий веб-сайтларини:
бир ой муддатда қайта кўриб чиқилиши ва уларда “Иқтисодий ва инвестиция салоҳияти” бўлимини ташкил этилишини;
камида ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилишини;
Ўзбекистон Республикасининг инвестицион ва иқтисодий салоҳиятини намойиш этишда “Инвестиция портали” билан узвий боғлиқлигини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
16:05 / 28.01.2026