Жамият | 10:42 / 17.10.2018
2101
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги томонидан нотариус лавозимларига онлайн танлов ўтказилади

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2018 йилнинг 20 октябрь кунлари соат 10:00да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади. Бу ҳақда KUN.UZ’га Адлия вазирлиги Жамотчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Танлов жараёнларини интернет тармоғида тўғридан тўғри Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти (www.minjust.uz) ва Facebook ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси (https://www.facebook.com/groups/adliya/) орқали кузатиб бориш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид